Мандат
Лойиҳалар координатори Ўзбекистонга имкон қадар тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, шу билан бирга, терроризмга ва зўравонлик экстремизмга қарши курашиш, ноқонуний наркотик моддалари билан савдо қилиш ва бошқа таҳдидлар масалаларида; социал-иқтисодий ривожланиш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалаларида; атроф – муҳитни ҳимоя қилишда; ва Ҳукуматга ЕХҲТ мажбуриятларини, бунга қўшимча равишда, фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги мажбуриятларини амалга оширишида кўмаклашади. Координатор ўз фаолиятини миллий ҳамкорлар билан биргаликда ишлаб чиқилган дастур ва лойиҳалар асосида олиб боради.